UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  13 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Ҳамид Актамов: "Олий лигада кучсиз рақибнинг ўзи йўқ" Янгиликлар

Ҳамид Актамов: "Олий лигада кучсиз рақибнинг ўзи йўқ"

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар ижрочи директори Ҳамид Актамов иштирок этди.
"Авваломбор барча мухлисларни янги футбол байрами билан табриклайман. Менимча ўйинимиз жуда чиройли бўлди. Мухлисларимиз натижада хурсанд бўлишди. Бугун майдонга тушган барча футболчилар ўзига билдирилган ишончни оқлади. Муҳими ғалаба керак эди, 3 очкога эга бўлдик", - дейди Актамов.

- Кейинги турда "Қизилқум" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади...

- Олий лигада кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Барча жамоалар кучли. Шу боис кейинги турда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

- Таркибга қўшилган янги футболчилар, легионерлар жамоага қанчалик мослашиб кетишди?

- Улар анчадан буён биз билан машғулот ўтказишди. Лекин озгина нимадир етишмаяпти, кейинги учрашувларда янгилар жамоага янада қўшилиб кетишади деб ўйлайман.


"Қизилқум" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика