UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  18 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  3 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ушбу ўйинда етакчи сифатида, меҳмонлар эса аутсайдер мақомида майдонга тушишган эди. Хақиқий »бухороча« дерби десам, муболаға бўлмайди. Рақиб ўйин бошида гол уриб олгач, қолган вақтни майдонда ётиб олиш билан ўтказди. Шунга қарамай жуда кўп вазиятлар яратдик, афсус тўп дарвозага киришни хохламади. Менимча, яратган вазиятларимиз 3 та ўйинга етарли эди. Шунақа ўйинлар ҳам бўлиб туради.

Афсус, нималар бўлганини қайтадан кўриб чиқиб, хатоларимизни кўздан кечирамиз. Суперлига йўлланмаси учун курашаётган жамоалар билан курашни давом эттираверамиз, ҳар бир очко учун курашамиз.

- Шавкат Саломовнинг қизил карточка олганига келсак, менга ҳозир қийин ушбу вазият учун баҳо беришга, лекин Шавкатнинг рақиб футболчисига қўпол ҳаракати албатта бу хунук ҳолат, биз буни кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Таркибимизда, 20 та футболчи бор »Андижон« билан бўлиб ўтадиган ўйинга муносиб тайёрланамиз. 

- Аутсайдер билан ўйинларда бўшашиш керак эмас. Иккинчи бўлимда 10га яқин голли вазият яратдик. Шавкат ютқазишни ёқтирмайди. Унинг характери шундай. Бу - футбол. Тўп дарвозага киришни истамади. Аутсайдерларга қарши учрашувларда бундай ҳолатлар учрайди.  Ёзги танаффусда Суперлига даражасидаги ҳужумчи, марказий ярим ҳимоячи, қанот ярим ҳимоячиси олишимиз керак. Таркиб кучайтирилиши лозим. Сидоренко ва Марчук бу йил легионер сифатида қониқтирмаяпти. Ваҳоланки, улар ўтган йили "Динамо"га катта ёржам беришганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика