UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  13 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Ҳаким Фузайлов: “Жамоа натижа кўрсата олмаса, бунга бош мураббий жавоб беради” Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: “Жамоа натижа кўрсата олмаса, бунга бош мураббий жавоб беради”

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган “Машъал” - “Хоразм” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ёмон ҳаракат қилмадик. Вазиятларимиз бўлди, ҳаммасидан ҳам унумли фойдалана олмадик. Таъкидлаш жоиз, “Машъал” бугунги учрашувда ғалабага эришган бўлса-да, катта устунликка эга бўлмади. Кўрсатган ўйинимиз ёмон эмас, лекин натижа борасида мақтана олмаймиз.

- “Хоразм” жамоаси ўз олдига катта мақсадларни қўйгани ҳақида айтиб келасиз. Бироқ, жамоа айни дамда турнир жадвалида қуйи 3 таликда турибди. Бу ҳолатни клуб раҳбарияти ва жамоа мухлислари қандай қабул қилишмоқда?

- Натижа учун бош мураббий ва мураббийлар штаби жавобгар бўлади. Ҳаракат қилаяпмиз, ҳар ўйинда ғалаба учун режа тузамиз. Бироқ, ўхшамаётган жиҳатлар кўп. Натижа ёмон бўлаётган экан, демак жамоа янгиликларга муҳтож.

- Захиралар ўзини қайд даражада оқлади деб ҳисоблайсиз?

- Мағлубиятдан қтулиб қолиш учун ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳеч кимни айблай олмайман, айтиб ўтганимдек, натижа учун бош мураббий жавобгар. Эътирозлар ҳам йўқ эмас, кўплаб ҳужумлар ташкил этаётган бўлсак ҳам, вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика