Ҳакамлар хатога йўл қўйдими? “Ман Сити” ҳисоб тенглаштиришидан 20 сония аввал тўп майдони тарк этганди
10 май 2023 08:16
Янгиликлар
Ҳакамлар хатога йўл қўйдими? “Ман Сити” ҳисоб тенглаштиришидан 20 сония аввал тўп майдони тарк этганди
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйненинг Чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал Мадрид”га қарши ўйинда (1:1) урган голидан бироз аввал тўп майдонни тарк этиб бўлганди.
Бу ҳақда beIN Sports хабар бермоқда.
“Бернарду Силва тўпни майдондан сақлаб қола олмаганди. Гол бекор қилиниши керак эди”,-деб ёзиб қолдирилган хабарда.
Учрашувнинг 67 дақиқасида Бернарду Силва қанотга яқин томонда тўпга эгалик қилади, бироқ ўша вазиятда тўп тўлиқ майдондан чиқиб бўлганди. Буни кейинчалик 3Д орқали кўриш имкони бўлди. Ушбу вазийдан 20 сония ўтиб эса меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар