UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  3

Ҳакам "Насаф" футболчисини четлатиб, хатога йўл қўйди. Суперлиганинг 21-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Ҳакам "Насаф" футболчисини четлатиб, хатога йўл қўйди. Суперлиганинг 21-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев (“Алё, Рэф!” Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 21-тур учрашувларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

"Насаф" - "Сурхон"

ВИДЕОҲАВОЛА

"Сурхон" футболчиси томонидан бурчакдан узатилган тўп “Насаф” ҳимоячисининг чап қўлига тегди. Ҳимоячининг чап қўли букилган ва танасига ёпишган. Бу қоидабузарлик эмас, ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди.

Шуни қайд этмоқчиманки, фақат дарвоза орқасидаги ракурсдан тўпни айнан чап қўлга текканини кўриш мумкин. Умумий кадрда тўп дастлаб у томон ҳаракатланаётган ўнг қўлга теккандек туюлганди. Бундай пайтларда турли ракурсдаги такрорий вазиятларнинг бўлиши жуда муҳим.


"Насаф" - "Сурхон"

ВИДЕОҲАВОЛА

Менинг фикримча, мавжуд ракурслар бўйича (улар сони кам) энг мақбул ечим иккала ўйинчига сариқ карточка кўрсатиш бўларди. "Сурхон" футболчиси содир этилган қоидабузарлик учун (яккакурашда шиддат билан рақиб томон ҳаракат қилган, шунингдек, унинг оёғини босган), "Насаф" футболчиси эса рақибининг бўйнидан ушлаб, унга "жавоб қайтариш"га урингани учун огоҳлантирилиши керак эди. Эҳтимол, ҳакамларда бошқа камералардан такрорий лавҳалар бўлгандир ва шу орқали яна қандайдир ҳолатни кўрган бўлиши мумкин. Лекин, умуман олганда, ҳакамлар "Насаф" футболчисини майдондан четлатиб, хатога йўл қўйди, дейишимиз мумкин.


"Насаф" - "Сурхон"

ВИДЕОҲАВОЛА

Ҳакамнинг "Сурхон" футболчисига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайман. Четлатилган ўйинчи рақиб аъзоси узатма амалга ошириб бўлганидан сўнг унинг оёғига қўполлик билан ташланди. Шу билан бирга, ҳакам ўйинни тўхтатиши ва "кечиктирилган" сариқ карточкани кўрсатмаслиги мумкин эди, чунки "устунлик тамойили" йўқ ҳолатда "Насаф" ҳужуми дарҳол тўхтатилди.


"Локомотив" - "Бунёдкор"

ВИДЕОҲАВОЛА

"Бунёдкор" ҳимоячиси тўп томон ўгирилгандан сўнг елкама-елка курашда кичик контакт юзага келган. Дарвоза ортидан қўшимча ракурс намойиш этилмади, лекин оёқлар орқали ҳеч қандай тўқнашув юзага келмаганига гувоҳ бўлдим. Менимча, бундай ҳолат пенальти белгилашга арзимайди. Ортдан туртиш ҳолати ҳам мавжуд эмас. ВАР қарори учун "чегаравий" (50/50) вазият, лекин бу ерда эпизодни кўриш учун бош ҳакамни мониторга чақириш керак эди.


"Металлург" - "Андижон"

ВИДЕОҲАВОЛА

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди, ВАРнинг эпизодга аралашмагани ҳам мақбул қарор ҳисобланади. Андижонлик ҳимоячи параллел равишда ҳаракатланиб, рақиб зарбасини қайтарди. Зарбадан кейин “Металлург” футболчиси инерция туфайли ҳимоячининг оёғига зарба берди. Бу фол эмас.


"Металлург" - "Андижон"

ВИДЕОҲАВОЛА

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. Ҳимоячи томонидан кичик туртиш ҳолати пенальти белгиланишига олиб келмаслиги керак.

Узатма амалга оширилаётган пайтда учта ўйинчи (иккита "Металлург" ҳимоячиси ва битта "Андижон" ҳужумчиси) нигоҳини тўпга қаратганди. Ҳужум қилаётган ўйинчи иккита ҳимоячи ўртасида қолди, уларнинг барчаси тўп томон ҳаракат қилди, шундан сўнг улар шунчаки бир-бирлари билан тўқнашиб, йиқилди.


"Нефтчи" - "Навбаҳор"

ВИДЕОҲАВОЛА

Ҳакам ВАР аралашувидан кейин пенальтини тўғри белгилаган. Ажабланарлиси шундаки, унинг ўзи дастлаб яхши позицияда бўлатуриб, бундай қарорни қабул қилмади. Қоидабузарликда "классик" эпизодни кўришимиз мумкин: "Нефтчи" ҳимоячиси тўп учун курашда оёғини ишга солди, "Навбаҳор" ҳужумчиси эса тўпга боши билан ўйнади. Шу билан бирга, ҳакам қўпол ўйин учун ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиб, тўғри қилди.


"Олимпик" - "Қизилқум"

ВИДЕОҲАВОЛА

ВАРнинг тўғри аралашуви натижасида гол бекор қилинди. "Олимпик" ўйинчисининг қўли танасидан узоқлашган ва тўп томон ҳаракатланаётган эди. Ушбу эпизоддан сўнг дарҳол гол урилди. Ҳакамлар бригадаси вазиятни моҳирона тарзда англади.


"Сўғдиёна" - ОКМК

ВИДЕОҲАВОЛА

ОКМК ҳимоячиси томонидан қоидабузарликни кўрмаяпман. У рақибни тўпдан узоқлаштиришга ҳаракат қилди, ҳужумчининг орқа тарафидан атайин туртки бўлмади. Ҳакам ўйинни тўғри давом эттирган, ВАРнинг халақит бермагани ҳам ўринли.


"Сўғдиёна" - ОКМК

ВИДЕОҲАВОЛА

ОКМК ҳимоячиси пенальти белгилашга арзигулик ҳеч қандай ортиқча хатти-ҳаракат қилмаган. У "Сўғдиёна" ҳужумчиси қаршисида икки оёқда туриб, унинг зарбасини тўсди. Ҳужумчи зарбадан кейиноқ инерция билан ҳимоячининг оёғига урилди. Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди.


"Сўғдиёна" - ОКМК

ВИДЕОҲАВОЛА

"Сўғдиёна" футболчисига истиқболли ҳужумни тўхтатгани учун сариқ карточка тўғри кўрсатилган. Шу билан бирга, бу ерда яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш ва четлатиш ҳақида гапириш мумкин эмас: "Сўғдиёна" ҳимоячиларидан бири ўз жарима майдончаси ичида эди ва тўп учун курашга киришиши мумкин эди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 21-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
22 окт 19:30:05
JAHONGIR-707
Насаф шу вақтгача камида икки-уч марта чемпион бўлиши мумкин эди. Лекин ҳар сафар зўр ўтган биринчи даврадан сўнг жамоани молиялаштириш тўхтаб қолар, ўз муаммолари билан ўзи бўлиб, чемпионлик қўлдан чиқариларди. Нуриддин Зайниевдан кейин бу йил вилоят Муротжон Азимов жамоани зўр қўллаб қувватлаяпти. Ҳамма муаммоларни ўзи бош бўлиб, ечишга ҳаракат қилаяпти. Бу йил Насаф чемпион бўлади, насиб. Ҳакам-пакамлар ҳам тўхтатиб қололмайди.
+1   
23 окт 00:08:26
poluy egosa
Bu yerda siz qizning kiyimlarini yechib, uni yalang'och holda ko'rishingiz mumkin) Iltimos, baho bering -- Do.my/erouz

(Havolani nusxalang va brauzeringizga joylashtiring)
+1   
22 окт 19:40:16
Шах
Фекримча хакамларга юкоридан махсус топширик булган яни Насафни очко юкотишини таминлаш учун сал коида бузишгаям Насафни бирор йетакчисига кизил курсатасан дейилган булса керак, бу иш нафакат уша уйинда Насафга зиени тегади кейинги 2 уйингаям етакчини майдонга тушолмаслиги Насафни зиенига ишлаб беради, ТВ оркали бошка уйинларда Насафчиларникидан 5 батар коида бузишларни куряпмиз нари булса хакамлар сарик беришади базиларда сарик хам курсатмшмайди, Насафчиларга деярли хар уйинда сал нарсага 1 та кизил беришябди, бази эркатой жамоаларни афсайтдан урган голларини хам вариям бошкасиям кузини юмиб гол деб хисоблаб юборябди, Насафга ухшаган УЗБни йетим жамоаларини тоза голиниям вар голдан кейин уйини тухтатиб камида 3-5 минут текшириб курябди
+1   
22 окт 17:40:47
muzaffarov1970@gmail.com
Насаф уйинчиси учун чикарилган карор жуда уринсиз эканлигини бутун футбол ишкибозлари яккол куриб турган эди. Энди кеч , Шерзод Насруллаев иккита уйинда дисквалификация килиб булинди. Энди кимга керак бу карор .
+1   
22 окт 17:37:00
Faxriddin
Шу урусваччасиз хам биламизку хаммамиз.хакамларимиз хам нейтрал (осиёда)уйинларда яхши бошкаришадику.ман уйлайман хакамлар хато ,хато эмаслигини билиб узини карорини чикаради
   
23 окт 14:40:09
Ravshan Nabiyev
Узбек футболи боткокка ботиб булган .Вилоят жамоаларини синдириш
   
23 окт 11:15:33
Mardon Eshmonov
Пахтакор Учинчи уринга хам нолойк жаммао.
   
22 окт 23:14:26
Nasaf Nasaf
JAHONGIR-707 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф шу вақтгача камида икки-уч марта чемпион бўлиши мумкин эди. Лекин ҳар сафар зўр ўтган биринчи даврадан сўнг жамоани молиялаштириш тўхтаб қолар, ўз муаммолари билан ўзи бўлиб, чемпионлик қўлдан чиқариларди. Нуриддин Зайниевдан кейин бу йил вилоят Муротжон Азимов жамоани зўр қўллаб қувватлаяпти. Ҳамма муаммоларни ўзи бош бўлиб, ечишга ҳаракат қилаяпти. Бу йил Насаф чемпион бўлади, насиб. Ҳакам-пакамлар ҳам тўхтатиб қололмайди.
Насаф сметаси йил бошида тасдикланади. Иккинчи даврада пул тугаб колишини эслолмадим. Пул йил бошида кам берилади. Насаф захираси торлиги учун, асосий состав уйинчиларини сотгани учун кучсизланиб чемпион булолмаган. Насаф 5-6 йилдан бери 2 даврада купрок очко жамгариб келади. Бу йил хам шундай.
   
22 окт 23:12:29
mirabzal
Россияли хакам сохтага у́хшавотти карорлариям галати
   
22 окт 23:11:39
FANAT FC NASAF_REAL.M
Nasafni sindirish hakamlagamas ularni tepasidagilarzzzzzzz nax......uy
   
22 окт 23:09:49
FANAT FC NASAF_REAL.M
Porahörlar NASAFGA qarshi chunki Nasaf poraga qarshi
   
22 окт 21:33:33
насрилло
Воха жамоаси Чемпион булмаслиги учун харакат,терма жамоада хам Насаф тарбияланувчилари уйнамаса галаба йук Холис мухлис
   
22 окт 18:29:38
Sodiq Nazarov
Насафни хозирги спорт формаси яхши умид қиламиз интизом борасида хам Насафчилар тўғри хулосага келиб олишади мавсум охирида бунақа хакамларни адашишлари 1-марта эмас
   
22 окт 18:03:33
Шуржи шахрисабз
Nasrullayev va Nasaf o'yinchilari uchun dars bo'ldi, eng muhim o'yinlar oldinda. Nasaf olg'a siz chempionlikka munosibsizlar.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика