Гюндоган: "Швайнштайгер ва Алонсо майдонда бир-бирига мос эмас деб бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
25 мар 2015, 10:43
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг ҳисоблашича, "Бавария" ярим ҳимоячилари Бастиан Швайнштайгер ва Хаби Алонсо майдонда бир-бирини жуда яхши тушунади.

Олдинроқ "Бавария" фахрий президенти Франц Беккенбауэр бу футболчилар бир вақтда майдонда ҳаракат қила олмаслигини таъкидлаган.

"Ўз вақтида мен ва Нури Шахин ҳақида ҳам шундай дейишган. Аммо кейинроқ бирга майдонда тўп сура олишимизни исботладик. Алонсо ва Швайнштайгер ҳақида ҳам шундай гап-сўзлар юрипти. Гап жаҳоннинг энг кучли ярим ҳимоячилари ҳақида кетяпти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com