Гюндоган дерби ҳақида: “Танаффусгача 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Зўр бўлди, бундан завқ олдим”
07 ноя 2021 07:55
Янгиликлар
Гюндоган дерби ҳақида: “Танаффусгача 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Зўр бўлди, бундан завқ олдим”
АПЛ 11-туридан ўрин олган МЮ – “Ман Сити” (0:2) баҳсидан кейин меҳмонлар аъзоси Илкай Гюндоган ўз фикрлари билан бўлишди.
“Зўр бўлди, умумий олганда бундан завқландим. Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик ва кўпроқ тўп кирита олардик. Танаффусгача 3 ёки 4 та гол уришимиз мумкин эди. Уларнинг дарвозабони ақлбовар қилмайдиган сейвларни амалга оширди.
2-таймд эса сабрли бўлиш, тўпни назоратга олиш, рақибга имкон яратишга йўл қўймаслик муҳим эди. Бу ўйинга ёндашувимиз ва ҳаракатларимиз мени қувонтирди. Терма жамоалар йиғинидаги танаффусдан кейин ҳам худди шундай ўйин кўрсатишимиз лозим”, дейди Гюндоган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар