Гюндоган "Барселона"ни текинга тарк этиши мумкин
08 авг 2023 21:27
Янгиликлар
Гюндоган "Барселона"ни текинга тарк этиши мумкин
Яқинда каталонияликлар сафига қўшилган Илкай Гюндоган жамоани тарк этиши мумкин.
Германиялик футболчининг шартномасида "Барселона"нинг "Хетафе"га қарши чемпионатнинг илк ўйинига қадар Ла Лига рўйхатидан ўтказилмаса, клубни текинга тарк этиш имконини берувчи банд мавжуд.
Рўйхатдан ўтказишнинг кечикиши каталонияликларнинг молиявий қийинчиликларга дуч келгани билан боғлиқ. Агар Гюндоган эркин агент сифатида клубдан кетса, "Барселона" уч йиллик шартноманинг биринчи йили учун 10 миллион евро тўлаб бериши керак бўлади.
"Кўк-анорранглилар" Ла Лигадан атиги 13 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг "Хетафе"га қарши баҳси 13 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар