

"Буни баҳона сифатида айтмаяпман, чунки биз ғалаба қозондик. Профессионаллар бундай даражада бу тўплар билан ўйнаши тўғри эмас. Биз бу тўплар билан икки кун машғулот ўтказдик, у кўпчиликка ёқмади.
Футболчилар ҳар доим яхши тўпларда шуғулланишади ва шунга кўникишган. Бугун оғир бўлди. Бу тўплар мени ҳудди ортга, Африкага қайтариб юборгандек бўлди. Улар ҳеч кимга ёқмади, бу жуда ёмон", - деди Туре.
Лига кубогида "Mitre" фирмаси тўпларидан фойдаланилади. Бундай тўплардан Англия футбол лигаси байроғи остидаги турнирларда, яъни Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2да фойдаланишади.




