Гвардиола ёки Клопп "Ювентус"ни бошқариши мумкин

Narzulla Saydullayev
3 мар 2019, 11:30
Массимилиано Аллегри "Ювентус"даги сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлиши мумкин.

"Tuttosport" хабарига кўра, туринликлар раҳбарияти 51 ёшли мутахассиснинг жамоадан кетиши мумкинлигини ўйлашмоқда. Ҳозирда унинг ўрнида ишлаши мумкин бўлган номзодлар бор: Пеп Гвардиола ёки Юрген Клопп.

Олдинроқ Аллегрининг ўзи ҳам жамоада қолиши борасидаги саволга узил-кесил жавоб бермаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›