Гвардиола: "Холанднинг иқтидорини рад қилиб бўлмайди"

Mirjalol Normatov
25 авг 2022, 16:51
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг иқтидорига баҳо берди.

"Унинг иқтидорини ва кўрсатаётган натижаларини рад қилиб бўлмайди. Эрлинг жуда яхши ва катта умидлар боғланаётган футболчи. Машғулотларда унинг қандай даражада эканлигини кўриб турибман", - деди Гвардиола.

Эрлинг ушбу мавсум АПЛда 3та гол уришга улгурди. У 75 миллион евро эвазига "Боруссия"дан "шаҳарликлар" таркибига кўчиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal