Гвардиола: "Стерлинг гол уриши кераклигини билади. Акс холда "Манчестер Сити"да жон сақлаб қололмайди"
04 ноя 2017 10:46
Янгиликлар
Гвардиола: "Стерлинг гол уриши кераклигини билади. Акс холда "Манчестер Сити"да жон сақлаб қололмайди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Рахим Стерлингнинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида тўхталди.
22 ёшли футболчи 14та учрашувда 10та гол урди.
"Рахим мамнуният билан голлар урмоқда ва таваккалдан қўрқаётгани йўқ. У футболдан роҳат олмоқда. Стерлинг нимага қодирлигини яхши билади.
Рахим ҳужумчилар гол уриши кераклигидан хабардор, акс холда бизнинг жамоада жон сақлаб қолиш қийин! Бизга голлар керак" - дейди Гвардиола.
"Манчестер Сити" жорий мавсум АПЛнинг 10та учрашувида 35та гол урди. Уларнинг 7таси Стерлинг ҳисобида.
Фикрлар