Гвардиола Стерлинг билан шартномани узайтириш тарафдори. У вингерни "Ман Сити"да сақлаб қолмоқчи
		
		21 фев 2022 10:38
        Янгиликлар	
	 
				 
				Гвардиола Стерлинг билан шартномани узайтириш тарафдори. У вингерни "Ман Сити"да сақлаб қолмоқчи
Пеп Гвардиола Рахим Стерлингни "Манчестер Сити"да сақлаб қолмоқчи.
			"Шаҳарликлар" бош мураббийи Англия терма жамоаси вингери билан шартномани узайтиришга рухсат берди.
Пеп музокараларда иштирок этмаяпти - бу иш билан клуб ва 27 ёшли футболчининг агентлари шуғулланади, - аммо у Рахимни жамоада сақлаб қолишни хоҳларди.
Томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. "Ман Сити" масалани тезроқ ҳал қилмоқчи, сабаби Стерлингнинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Сити" Стерлинг билан шартномани узайтирмаса, уни сотиши мумкинлиги айтилган эди. Клуб 50 млн фунтдан кўпроқ олмоқчи.
Стерлинг жорий мавсум АПЛ доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар