Гвардиола: "Қайсидир терма жамоани мундиалга олиб чиқишни истайман"
28 ноя 2021 07:35
Янгиликлар
Гвардиола: "Қайсидир терма жамоани мундиалга олиб чиқишни истайман"
"Бу ердаги фаолиятимни тугатганимдан кейин, аввал айтганимдек, терма жамоа билан жаҳон чемпионатига чиқиш завқини олишни хоҳлардим. Бироқ, термада иш топиш осон эмас, бир қанча вариантлар бор. Буни ният қиламан, аммо бу рўй бермаса, клубларга мураббийлик қилишда давом этаман, бу муаммо эмас.
Англияда эса доимо фақат "Ман Сити"да ишлашга тайёрман. Агар Англияга қайтсам, фақат "Ман Сити"ни танлайман албатта, агар раҳбарият мен билан ҳамкорлик қилишни хоҳласа. Бу мамлакатдаги бошқа жамоани бошқармайман.
Имкон қадар кўпроқ бу жамоада ишлашни истайман, кейин нима бўлишини эса кўрамиз. Олдинроқ бу клубни бошқараман деб ўйламагандим, кейин эса 6 йил ишлашимни ҳам тасаввур қилмагандим. Ҳаёт ўз шартларини белгилайди, шу туфайли кузатишда давом этамиз", дейди испаниялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар