Гвардиола: "Неча марта қайтаришим керак? "Ювентус"га ўтмайман"
17 май 2019, 19:40
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ювентус"га ўтиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.
"Неча марта қайтаришим керак? "Ювентус"га ўтмайман. Италияга бормоқчи эмасман. "Манчестер Сити"даги барча нарсадан мамнунман. Ҳеч қаерга кетмайман. Кейинги мавсум ҳам "Манчестер Сити" бош мураббийи бўламан, буни кўп марта айтдим", - дейди Гвардиола.