Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"
21 фев 21:25
Янгиликлар
Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"
"Биз ёмон ҳолатда эмасмиз. Лекин "Реал" билан учрашувни ҳисобга олмаймиз, улар биздан яхшироқ ва ҳозирги пайтда анча кучли ҳолатда. Сўнгги йиллар давомида шунга амин бўлдимки, ЕЧЛда исталган жамоа билан рақобат қила оламиз. Биз доимо соврин учун даъвогарлардан бири бўлдик.
Ўтган йиллар давомида "Реал"га қарши ўйинларда ўйнаш орқали мен, футболчиларим рақибдан айрим жиҳатларда устун бўлганимизни ҳис қилгандик. Лекин бу сафар "Реал" кейинги босқичга чиқди, ҳақиқатни борича қабул қиламиз. Ҳолатимизга эътибор қилинг: икки марказий ҳимоячимиз 2 ойга сафдан чиққан.
Ҳозир Премьер лигада биз учун жуда қийин вақт бошланди. Чемпионатда биз яхши ўйинларни кўп ўтказдик. Ҳатто "Арсенал"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам 60 дақиқа зўр ўйнаганмиз.
Кейин барқарорликни йўқотдик. Бошқа ўйинларда, масалан, "Ньюкасл"га қарши учрашувда биз юқори даража намойиш қилдик. Биз ўз даражамизни ушлаб қолишни ўйласак, ЕЧЛга чиқа оламиз.
Тақвимни борича қабул қиламиз. Бунга эътироз билдирмайман. Баъзида қийин даврлар бўлиб туради. Бугун "Ливерпуль", эртага "Тоттенхэм" билан ўйнаймиз. Шундан кейинги ўйинга 6-7 кун вақт бўлади. Бу футболчиларнинг дам олиб, тикланиши учун керак. Навбатдаги ўйинларда максимал куч билан ўйнаймиз", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар