UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  26 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  3 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  16 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   55

Гвардиола: "Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади" Янгиликлар

Гвардиола: "Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Ўйинни кўриб, биз қандай эканлигимизни эслаб олдик. Ушбу мавсумда бунга қадар бўлган ўйинларда бундай даражага чиқа олмаётгандик.

Биз доимо ҳаракатдамиз, бироқ ҳар доим ҳам ишлар ўхшайвермайди. Ўйин темпи ва интенсивлигидан мамнунман, Нико Гонсалес ва Абдуқодир Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади. ЕЧЛга чиқишимиз учун бундай ўйинларда ғалаба қозониш керак. Шундай ўйин кўрсатайликки, мухлисларимиз уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари керак.

Мармуш Германияда ўзини яхши кўрсатди, у сифатли ва тезкор футболчи. "Лейтон"га қарши ўйинда у бир қанча вазиятларни кўкка совурганди, бугун эса у ҳужумни якунлашда яхши ҳаракат қилди.

Холанд клуб билан 10 йиллик шартнома тузди, у бир кун келиб жамоа сардори бўлишига ишонаман. У учун хурсандман", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика