Гвардиола Ҳоланднинг голсиз 3 ўйини ҳақида: "Рақиблар ўз жарима майдончасида бўлганида ўйнаш қийинроқ"
16 янв 2023 19:53
Янгиликлар
Гвардиола Ҳоланднинг голсиз 3 ўйини ҳақида: "Рақиблар ўз жарима майдончасида бўлганида ўйнаш қийинроқ"
Пеп Гвардиола шогирди Эрлинг Ҳоланд сўнгги ўйинларда бошдан кечираётган қийинчиликлар ҳақида гапирди.
"Манчестер Юнайтед" билан дербидаги ўйиндан сўнг норвегиялик ҳужумчининг ушбу мавсумдаги голсиз серияси биринчи марта учта ўйинга етди. У "қизил иблислар"га қарши ўйинда рақиб дарвозасига 2 та зарба йўллаган бўлса-да, бирортаси дарвоза тўридан жой олмади.
"Шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола бу борада қуйидаги фикрларини билдирди: "Биз ҳали ҳам бу жараён устида ишлаяпмиз (Ҳоландни жамоа ўйинига интеграциялаш), чунки рақиблар ўз жарима майдончасида ўтирганда ўйнаш қийинлашади. Лекин биз уни тез тез узатмалар билан таъминлашимиз керак, ҳа.
"Юнайтед"га қарши ўйинда Ҳоланд етарлича тўпга эга бўлди, аммо улар содир бўлган зоналарни кўриб чиқиш керак. Биз уни қайтаришимиз керак ва буни уддалаймиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар