

Айни дамда "Манчестер Сити" 2-ўринда ва "Арсенал"дан 8 очко ортда қолмоқда, бироқ "шаҳарликлар" етакчилардан битта ўйин кам ўтказишган.
"Орадаги фарқни қисқартириш учун яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш керак.
"Арсенал" шундай ўйнашда давом этса 100 ёки ундан кўп очко йиға олади. Биз уларни қувиб етишимиз жуда қийин бўлади.
"Сити" уларга етиб олиши учун идеал ўйин кўрсатиши ва "Арсенал"да йўқотишлар бўлиши керак. Кўрамиз, нима бўлар экан" - дейди Гвардиола.



