UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  0 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  9 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман” Янгиликлар

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман”

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоа билан шартнома узайтиргани ва нега Британиядаги қишни ёмон кўриши ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити”да ўтказган беш йилимни эслаб, ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. Ҳозир менга жуда ҳам қулай. Ўтган мавсумда ҳам ўзимни яхши ҳис этгандим, гарчи совринларни қўлга киритмаган бўлсак ҳам. Дўстларим бор, мухлисларнинг меҳрини сезмоқдаман, жамоа менинг ғояларимга эргашади, менга ҳозирги футболчилар билан ишлаш ёқмоқда.

Менда ишлаш учун ақлбовар қилмас шароитлар бор. Англиядаги ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман, чунки бунданда яхшироқ об-ҳавони кўришни хоҳлардим. Бироқ, ўз ишимни бажаришим учун менда барчаси етарли. Айнан шу сабаб “Сити” билан шартномани узайтирдим. Бу асосий сабабдир.

“Бавария” ёки “Барселона”да ўзимни ёмон ҳис қилганман демоқчимасман, аммо уларда ишлаган вақтимда Англияга келишни орзу қилардим. Шекспир, “The Beatles” ва “Oasis”ларнинг мамлакатида фаолиятимни бошлашни истардим. Англия – бу нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир. Ўзгача давлат”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика