Гвардиола Агуэронинг ҳолати ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
27 окт 2020, 14:43
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэронинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Агарда футболчи тиззадаги жароҳати сабабли бир неча ой майдонга тушмаса, жароҳатнинг қайталаниш эҳтимоли юқори бўлади. Умид қиламанки, Серхиони тезроқ майдонга қайтарамиз. Шу ҳолатда ҳам камида 10-15 кун кутиш керак бўлади. Ҳолат ёмонлашса, бир ой. Бизга футболчининг саломатлиги муҳим", - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро бир қанча вақт олдин тиззасидан операция қилинганди. Ушбу мавсумда у 3 ўйинда 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›