Гвардиола Агуэро қачон майдонга қайтишини айтди

Eldor Akmurzayev
12 янв 2021, 20:05
“Ман Сити” форварди Серхио Агуэро коронавирус юқтирган таниши билан яқин алоқада бўлгани туфайли изоляцияга олинганди.

“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, аргентиналик ҳужумчи 9-10 кун давомида жамоага ёрдам беролмайди. Умуман Агуэро 2020 йил октябридан бери майдонга тушмади. 

У изоляциядалиги туфайли АПЛ доирасида ўтадиган “Брайтон” (13 январ) ҳамда “Кристал Пэлас” (17)га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru