UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Гус Хиддинк: "Контега "Челси"да осон бўлмайди" Янгиликлар

Гус Хиддинк: "Контега "Челси"да осон бўлмайди"

"Челси"нинг ҳозирги бош мураббийи жамоани янги мавсумдан бошлаб қабул қилиб оладиган италиялик мутахассис Антонио Контега "аристократлар"да осон бўлмаслигини таъкидлади.


"Конте душанба куни кенг оммага жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирилди. Шунингдек, у тақдимот маросимига келиб, футболчилар билан хам учрашиши кўзда тутилганди. Мен футболчилар чалғишларини истамагандим. Учрашув жуда тез ўтди. Контега бу ерда осон бўлмаслиги аниқ. Мен ҳам биринчи бор 2009 йилда "Челси"ни қабул қилиб олганимда ўхшаш ҳолатлик бўлганди. Фарқи у жамоада таниқли шахслар кўп эди. Англия футболи маданиятини яхши биладиган Лэмпард, Терри, Баллак, Эссьен, Дрогба сингари юқори даражадаги футболчилар бор эди. Ҳозир эса вазият бошқачароқ. Контега бу янада қийинчилик туғдиради. Конте Италияда муваффақиятли фаолият олиб борди. Кўплаб совринларга эгалик қилди. Бу яхши. Чунки "Челси"да ҳам доимо энг юқори марраларни кўзлашади. Конте юқори босимда ишлай олади. Чунки у "Ювентус"да бунга кўниккан. Мен ва Конте ўртасида ҳам кичик суҳбат бўлиб ўтди. Биз футбол, Италия ва ўтган йиллар ҳақида гаплашдик. Клуб ҳақида, охирги ойларда олиб борилган ишлар хусусида ҳам гап кетди", - дейди Хиддинк.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика