UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  3 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади? Янгиликлар

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади?

"Насаф" ОЧЛ плей-офф учрашувида 19 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоаси билан тўқнаш келишидан хабарингиз бор.

"Аждарлар" мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин таркибда айрим йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Ноябрь ойи охирларида жарроҳлик амалиётини ўтказган Марко Станоевич бўлажак расмий ўйинда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. 

Аль-Шабаб

Hussain Al Qahtani - 12', Эвер Банега - 54'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур

19/02/2023, 23:00

0
:
2
Тугади

Насаф Карши

45'
90'
7'  Хассан Аль-Тамбакти
12'  Hussain Al Qahtani
12'  Эвер Банега
54'  Эвер Банега
54'  Hussain Al Qahtani
70'  Хаттан Бабхир (Фахад Аль-Муваллад)
83'  Cristian Guanca (Turki Al Ammar)
89'  Рияд Шарахили (Majed Omar Kanabah)
90'  Nader Abdullah Al Sharari (Saeed Al-Rubaie)
65'  Шерзод Насруллоев (Мухаммаджон Рахимов)
65'  Golib Gaybullaev (Shukhrat Mukhammadiev)
79'  Javokhir Sidikov (Nodirbek Mukarov)
79'  Jurabek Mannonov (Shakhzod Akromov)
79'  Oybek Bozorov (Sukhrob Nurulloev)

- Марко айни пайтда ҳолатингиз қандай? "Ал Шабаб" билан ўйингача тикланишга улгурасизми?

- Ноябрь ойи охирларида "Динамо" билан ўйинда олган жароҳатимни даволатиш мақсадида жарроҳлик амалиётига қўл урдик. Тикланиш режа бўйича давом этмоқда. Мазкур жараён якунлангач жамоа ихтиёрига қайтаман. Менимча, "Ал Шабаб" билан ўйинга улгурмайман. 

- Тахминан қачон сафга қайтишингиз мумкин? Қанча вақт керак бўлади?

- Ҳозир бирор аниқ гап айта олмайман. 

- "Насаф"дагилар билан алоқада бўлиб турибсизми?

- Бош мураббий, футболчилар билан доимий равишда алоқадаман. Албатта об-ҳаво ҳам тайёргарликка таъсирини ўтказяпти. Лекин бу таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Олдинда Туркия йиғини ҳам бор. 

- Бошқа жамоаларда жиддий ва кўзга кўринарли трансферлар амалга ошяпти. "Насаф"да катта ўзгариш кўрмаяпмиз. Бу ОЧЛ ва чемпионлик учун ҳавотирларни оширмайдими?

- Яхши томони шуки, "Насаф" ўз тарбияланувчиларига ишонади. Ўзини кўрсатиши учун имконият беради. Бошқа жамоалар қизиқтирмайди. Мен фақат "Насаф"ни ўйлайман. 

- ОЧЛдаги рақиб жиддий. "Ал Шабаб" ўша паллада зўр спорт формасида бўлади, табиийки бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бунда устунлик саудияликлар томонига ўтиб кетмайдими?

- Албатта, рақиб оддий жамоа эмас. Уларда бор нарса бизда йўқ, бизда бор нарса уларда йўқ. Жамоамизда ёшлик шижоати катта устунлик беришига ишонаман. Гуруҳдан тасодифан чиқмаганимизни исботлашимиз керак. Меҳнатимиз билан кейинги босқичга йўл олдик. Ўз имкониятларимиздан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика