UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  80 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  23 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич Янгиликлар

"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич

"Динамо" 2025 йилга таркибни шакллантиришда легионерлар хизматидан ҳам фойдаланмоқда.

5 йил давомида "Насаф"да тўп тепган Марко Станоевич янги мавсумда самарқандликлар либосини кияди. Сербиялик ярим ҳимоячи "аждарлар" сафини тарк этиши ва янги жамоаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Насаф"га илк бор 2020 йил келгандингиз. 5 йил легионер учун катта вақт. Жамоани тарк этишда кимнинг қарори кўпроқ устунлик қилди?

- Албатта битта жамоада шунча вақт ўйнаш ёқимли. Бу кичик муддат эмас. Қашқадарёда ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Лекин қарорни мураббий ва раҳбарият қабул қилди. Жамоага бошқа керак эмасдим.   

- Чемпион сифатида тарк этиш "Насаф"даги фаолиятингизни юқори нуқтаси бўлдими?

- Билсангиз орада оғир жароҳат олиб 6-7 ойга сафдан чиқдим. Бу мен учун қийин давр эди. Мураккаб даврни ортда қолдириб яна майдонга қайтганимни ўзим учун "Насаф"даги чўққи деган бўлардим. 2024 йилда эса бизга етишмаётган ягона соврин чемпионликни қўлга киритдик. 

- Сизни "Динамо"га Драган Черан тавсия қилганини айтишди. Аслидачи?

- Рўзиқул Бердиев ўз қарорини айтгач бошқа вариантларни кўриб чиқа бошладим. Шу вақтда Вадим Абрамовдан қўнғироқ бўлди. "Динамо"га ўтиш таклифини билдирди. Мен йўқ дея олмадим.

- Бир неча йил олдин ОКМК сизни ўзида кўришни истаганди...

- Ўша пайтда бундан ташқари қолган клублардан ҳам чорлов олгандим, лекин "Насаф"дан кетгим келмаган. Мени бу клубда барча нарса қониқтирарди. 

- Янги жамоангизда қайси рақамни олишни режалаштиргансиз?

- Агар танлаш имконияти берилса 88-рақамни танлайман.

- "Динамо" йиғинига қачон келиб қўшиласиз?

- Эртадан жамоа сафида машғулотларни бошлайман. 

- Самарқандда мақсад аввалги жамоангизникидан фарқ қилиши табиий...

- Мен доим ўйнаган жамоаларимга фойда келтиришни, ютуқларга ҳиссамни қўшишни истайман. Ўйлайманки, Самарқандда ҳам яхши таассурот қолдираман.


Қизиқарли фактлар, маълумотлар бу ерда  → Pressball | Abdulaziz Iskandarov

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика