UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Ҳар бир ҳолатга VAR'нинг аралашуви футболчиларга ёқмади” Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Ҳар бир ҳолатга VAR'нинг аралашуви футболчиларга ёқмади”

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсум 2-турнинг дастлабки учрашуви “Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар”нинг ягона голига муаллифлик қилган Ғулом Ҳайдар Ғуломов сайтимизга ўйин ҳақида интервю берди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Бугун қизиқарли, жанговор тарзда кечган ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир эса ютқазади. Ҳар икки жамоа ҳам охиригача курашди, бироқ якунда ғалаба наманганликларга насиб қилди. 

— Бугунги учрашувда 3 бор пеналти қўйилди ва буларнинг барчасига VAR аралашди. Учрашувдаги VAR'нинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

— Биз қандай пенальти бўлганини VAR орқали кўрмадик. Шу боис ҳам нимадир дея олмайман. Барчаси ҳакамларга кўринди. Лекин ҳар икки жамоанинг футболчиларига ёқмаган жиҳати ҳар битта нарсага VAR'нинг аралашуви бўлди. Ҳакам ўзи назорат қилиши керак бўлган жойда ҳам VAR аралашди. Балки бу Ўзбекистонда биринчи бор ишлатилаётгани учундир, тағин билмадим. Улар ҳали бунга ўрганмагандир, кўникмагандир. 

— "Локомотив" 2 та турда ҳам мағлубиятга учради. Бунга нима сабаб? Ўзи жамоада ички муҳит қандай? 

— Жамоамизда муҳит ажойиб. Юқорида айтганимдек бу футбол. Кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Мураббий берган барча топшириқларини бажаряпмиз. Тўхтаб қолиш йўқ, ишлашда давом этамиз.


Оғабек Самисов ёзиб олди. 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика