Гризманн ўз голини вафот этган 15 ёшли футболчига бағишлади
11 фев 2018 07:17
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/305839_original.jpg)
![](/upload/storage/305839_220.jpg)
Гризманн ўз голини вафот этган 15 ёшли футболчига бағишлади
“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн “Малага” дарвозасига киритган голини ўтган ҳафта ўйин пайтида юрак ҳуружи сабаб вафот этган испаниялик 15 ёшли футболчининг хотирасига бағишлади.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси рақиб дарвозасини ишғол қилганидан сўнг Холо Барбера исм-шарифи ёзилган 7-рақамли футболкани боши узра кўтарган.
Эътиборлиси, бу нохуш воқеага Испаниянинг бошқа клублари ҳам ўз эътиборларини қаратишди. “Месталья” стадионида ўтган Испания Кубогининг ярим финал жавоб баҳси доирасида “Валенсия” ва “Барселона” (0:2) футболчилари ўйинни бир дақиқалик сукут билан бошлашди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар