
Гризманн ўшанда иккинчи дивизионда иштирок этаётган "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилаётган эди. Музокаралар муваффақиятли якун топмайди.
"Трансферим нега амалга ошмаганини "Барселона"дан сўраш керак. Мен клубнинг иккинчи эмас, асосий жамоасида ўйнашни истагандим. Улар ростдан ҳам мени харид қилишни хоҳлашганми йўқми, билмайман" - дейди Гризманн.