Гризманн: "Барселона"даги даврим фалокат эмасди"

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2021, 20:05
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона"даги ўйинларига баҳо берди.

"Мен бахтиёр равишда "Барселона"га ўтгандим, ажойиб жамоадошларим бор эди. Гарчанд ҳар доим майдонга тушмаган бўлсам-да, мураббийлардан кўп нарсани ўргандим.

Клубдаги даврим фалокат эмасди, чунки мен ҳар мавсумда деярли 20 та гол урдим. Мен "Барселона"да ифтихор билан ўйнадим", - деди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Гризманн "Барса" сафида барча мусобақаларда 48 ўйинда 15 та гол урган ва кейинги мавсумда 51 ўйинда 20 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca