Гризманн "Барселона" чемпионлик учун охиригача курашишига ишонади
01 фев 2021 13:15
Янгиликлар
Гризманн "Барселона" чемпионлик учун охиригача курашишига ишонади
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионати 21-тур доирасидаги "Атлетик" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Форвард ғалаба голи муаллифига айланди.
"Бизда ажойиб жамоа бор ва биз жиддий натижаларга эришишимиз мумкин. Дембеле майдондан ташқарида жиддий тарзда ишламоқда. Биз уни қўллаб-қувватлашга уринмоқдамиз.
Месси - афсона. Умид қиламанки, у бизга соврин ютишда ёрдам беради. Биз тўғри йўлдамиз. Охиригача курашамиз", - дейди Гризманн.
"Барселона" 20 ўйиндан сўнг 40 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Етакчи "Атлетико" эса "Барса" ва "Реал"дан 10 очко олдинда ва битта захира ўйинига эга.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар