Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди
07 авг 12:26
Янгиликлар
Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди
"Марсель" футболчиси Мэйсон Гринвуд Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига ўтишга рози бўлди, деб хабар бермоқда журналист Руди Галетти.
Манба берган хабарга кўра, Ар-Риёд клуби 23 ёшли вингер билан боғланган, у Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнашни хоҳлаётгани учун бу трансферга рози бўлган. Гринвуд 2021-2022 йилларда "Манчестер Юнайтед"да бирга ўйнаган португалиялик юлдуз билан бирлашишга қизиқмоқда.
Бироқ келишувга "Ал Насср"нинг чекланган трансфер бюджети тўсқинлик қилиши мумкин, бу эса мураббийлар штаби томонидан қилинган сўровларни қондириш учун етарли эмас.
Гринвуд 2024/25 йилги мавсум Лига 1 да 34 ўйинда 21 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга ошириб, "Марсел"нинг энг яхши тўпурарига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар