Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда
29 июл 2025 15:32
Янгиликлар
Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда
"Манчестер Сити"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Манчестер клуби машғулотларига қайтди.
ESPN хабарига кўра, 29 ёшли англиялик футболчи жамоа билан машғулотларни давом эттирмоқда, шу билан бирга, ярим ҳимоячи ҳамон фаол равишда янги клуб изламоқда.
Аввалроқ Грилиш "Сити"нинг Клублар ўртасидаги ЖЧ учун қайдномасига киритилмаганди. Матбуотда футболчининг хизматларига "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган. "Шаҳарликлар" 2021 йилнинг ёзидан бери "Сити"да ўйнаб келаётган Жек билан хайрлашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Жек Грилиш "Манчестер Сити" таркибида Англия чемпионатида 20 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган, 1 та голга ассистентлик қилган ва 3 та сариқ карточка олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар