

"Мен "Манчестер Сити" футболчисига айланганимдан жудаям хурсандман. Бу мамлакатнинг энг яхши жамоаси ва жаҳонда энг яхши деб тан олинадиган мураббийга эга. Шундай клубнинг бир қисми бўлиш - орзунинг амалга ошишидир.
Сўнгги 10 йилда жамоа мунтазам равишда йирик совринлар ютмоқда. Пеп мураббий бўлганидан сўнг жамоа янги даражага кўтарилди.
Пеп қўл остида ўйнаш, ундан ўрганиш ажойиб. Буни ҳар қандай топ футболчи истайди.
Клубдаги шароитлар ажойиб, ишни бошлашни, жамоа билан танишиб, ўйинларда қатнашишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Грилиш.



