Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"
25 ноя 2024 01:29
Янгиликлар
Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Сўғдиёна" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.
"Тан олиш керак, ҳозирги пайтда "Сўғдиёна" биздан кучли. Улар ғалабага ҳақли эдилар. Бугунги ўйинда натижани ҳал қилган футболчилар учун алоҳида тайёргарлик кўргандик. Агарда легионерларни яхши қўриқлай олганимизда, балки, бугун очко олиб кетган бўлардик. Таблодаги ҳисобни кўрдингиз. Бугун бизда рақиб дарвозасига зарба ҳам бўлмади, хавфли ҳужум ҳам уюштира олмадик. Қандай қилиб зарба бермасдан гол уриш мумкин. Ҳужумчилардан кўпроғини кутгандик. Умуман олганда "Сўғдиёна" ғалабага лойиқ эди. Энди барчасини сўнгги тур ҳал қилади: "Сўғдиёна" учун 2-ўрин масаласи, биз учун эса лигада қолиш", - деди Колосовский.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар