UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  3 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Григорий Колосовский: "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Пишур майдонга тушишини кутгандик" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Пишур майдонга тушишини кутгандик"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Григорий Колосовский ўз фикрларини билдирди.

"Жамоалар жанговор ўйин кўрсатишди.Майдоннинг ҳар бир қисмида ва ҳавода кўплаб курашлар кузатилди. Наманганликлар осонликча таслим бўлиша эмас, ўйнаш учун келганини кўрсатди. "Навбаҳор"да уч очко билан ортга қайтиш истаги катта эди. Иккинчи бўлимда икки тезкор гол урганимиз ўйинни ўзгартириб юборди. Беллашув қизиқарли ўтди деб ўйлайман.

Рақиб ҳимоясини ёриш учун ҳар икки қанотлардан самарали фойдаланиш талаб этиларди. Қанотлардан ҳужум ташкил этганимизда кўпроқ бўшлиқларга эга бўлишимизни билардик. Оқибатда бу тактика иккинчи бўлимда иш берди. Албатта ҳужумга ўтишимиз унчалик яхши бўлмади. Бу биринчи бўлимда сезилди.

Биз бугун "Навбаҳор" асосий таркибида Пишур майдонга тушишини режалаштиргандик. У хатто қайдномага ҳам киритилмади. Аслида биз наманганликлар сафида украиналик легионер майдонга тушишини ўйлаб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

Навбатда бизларни “Локомотив” билан жиддий ўйин кутиб турибди. Олий лига етакчиларидан бири бўлган “Бунёдкор”га қарши ўйинни бой бердик, ўз майдонимизда “Насаф”га очко олдирдик. Ҳозир ушбу йўқотилган очколар бизга етишмаяпти. “Темирйўлчилар” кўп гол уриб, кам тўп ўтказишмоқда. Навбатдаги беллашувда ҳар икки жамоа қизиқарли футбол намойиш этишларини кутмоқдаман. Шогирдларим ҳам нимага қодирлигини кўрсатишларига умид қиламан", - дейди мураббий.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика