UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9

Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"

Про-лиганинг 5-тури доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлуб бўлгани учун бугун ғалаба учун майдонга тушди. Ўша мағлубиятдан кейин биз жамоа билан жиддий ишлар олиб бордик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Баҳс голгача давом этди. Ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоанинг ғалаба учун имконияти ошарди. Яна ўша муаммомиз кузатилди: яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди. Албатта, ҳимояда ҳам қўпол хатолар қилдик. Ҳимоячимиз жамоамизни голдан қутқариб қолган вазияти кўпроқ ёдда қолди. Иккинчи бўлимда ўзимизни яхшироқ ҳис қилиш учун биринчи бўлимда вазиятларимиздан голлар уришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳаракатларни кўпайтирдик, тўпни кўпроқ назорат қилдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Ҳа, биринчи бўлимдагидан камроқ вазият яратгандирмиз, бироқ иккита гол урдик. Учинчи голга ҳам яқин келгандик, бироқ тақдир эмас экан. Бу голни кейинги ўйинларга олиб қўйдик. Очко учун кураш жиддий кечди. Биз ғалаба қозонишни истадик, ҳар бир вазият учун курашдик.

- Бугун жамоа етакчиси Акаки Шулаянинг захирада қолдирилишига сабаб нимада?

- Шулаяни захирада қолдириб, бошқа футболчиларга имконият бердик. Ўтган ўйинларда биз кўпроқ унинг қанотидан ҳужумга ўтаётгандик, бугун эса режада чап қанотни ишга солиш асосий ўринда эди. Шулая бўлса биз бирданига иккала қанотдан ҳам кўпроқ ҳужум қилсак бўларди. У орқали индивидуал, жамоавий ҳужумлар сони ошди. Қанотларда фаоллик ошди. Бироқ ҳимояда яна хатоликлар кузатилди. Бу борада жиддий гаплашиб олиш керак. Қарши ҳужумларни бунчалик осон қўйиб юбормаслик керак.



- Бугунги ғалабани 6 очколик ғалабага қиёсласак бўладими?

- Йўқ, кураш ҳали давом этади. Олдинда яна 3 давра бор. Кураш охирги тургача давом этади деб ўйлайман. Мавсумни мағлубиятсиз якунламоқчи эдик, бироқ бундай бўлмас экан. Барча жамоалар охиригача курашмоқда, айниқса, турнир фаворити сифатида ўйнаётган бизга қарши икки карра кўпроқ куч билан ўйнашяпти. Шу сабабли бизга ҳам етарлича даражада қийин бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика