Грэм Поттер мағлубиятдан сўнг: "Биз яхши ўйнадик"
16 фев 2023 08:16
Янгиликлар
Грэм Поттер мағлубиятдан сўнг: "Биз яхши ўйнадик"
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Боруссия Д"га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
"Биз бурчак зарбасидан кейинги қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Гарчи ўзимиз гол уришга яқин келган бўлсакда. Биз янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди.
Бундан ташқари биз ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнадик. Шунчаки гол уриш лозим. Бу кучли ўйин эди, айниқса иккинчи таймда. Кўплаб голли вазиятлар яратдик. Аммо ўтказиб юборилган гол ҳафсаламни пир қилди.
Иккинчи таймда тўлиқ устунлик қилдик. Қарама-қаршилик тақдирига келадиган бўлсак, ҳозир танаффус. Биз ўзимизга келиб олишимиз керак", - деди Поттер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар