

"Реал", "Валенсия" ва "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилган футболчи энди "Гранада" таркибида 2021 йилга қадар қолади.

Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумда 39 учрашувда майдонга тушган Сольдадо 11 гол, 7 та самарали узатмага муаллифлик қилган. 35 ёшли форвард "Гранада" таркибига 2019 йилнинг ёзида "Фенербахче"дан келиб қўшилган эди.



