UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  13 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

Грациано Пелленинг бойиб кетиш тарихи Янгиликлар

Грациано Пелленинг бойиб кетиш тарихи

Бунинг учун ундан талаб қилинадиган ягона иш Хитойга бориш эди.

Кескин кўтарилиш

2016 йилнинг июль ойида Грациано Пелле 31 ёшни қарши олди. Ўша ёзда у "Саутгемптон"дан "Шаньдун Лунэн"га 15,25 миллион евро (Хитой бозори учун жуда паст кўрсаткич) эвазига кўчиб ўтди.

Аммо бу трансфер ҳамон Европани ҳайратга солади. Тўлов эмас, маошнинг миқдори туфайли.

У "Саутгемптон"да ҳафтасига 80 минг фунт ишлаб топарди, бу 30 ёшли футболчи учун ёмон эмас. Хитой клуби эса ойлик маошини 225 фоизгача кўтариб, ҳафтасига 260 минг фунт таклиф қилди. Қизиқарлироқ таклифлар бўлса-да, Пелле хитойликларга розилик берди. Грациано Евро-2016да Бельгия ва Испания терма жамоалари дарвозасини ишғол қилган, шундан кейин унинг атрофида миш-мишлар тарқалган эди: "Челси", "Эвертон", "Лацио", ҳатто "Рубин". Аммо итальян Осиёни танлади.

Роналдунинг вилласи учун 5 ой

Пелленинг маоши 2016 йилнинг ёзида спортга ихтисослашган нашрларнинг асосий мавзусига айланди. Ҳамма шокда: 31 ёшли италиялик йилига 20,7 миллион долларлик шартномага эга бўлди! Битим 2,5 йилга мўлжаллангани инобатга олинса, Пелле 50 миллион доллардан кўпроқ даромад олади.

"Goal.com" Пелленинг маошини ҳисоблаб чиқди: бир ой ичида у Миландан элит квартира, 5 ойда Криштиану Роналдунинг вилласини, 10 ойда Бразилиядан ўзига орол, бир неча йил ичида Миралем Пьянични харид қилиши мумкин.

Ажабланарлиси шундаки, Хитойдаги дастлабки мавсум жуда муваффақиятсиз чиқди. "Шаньдун Лунэн" қуйи лигага тушиб кетишига оз қолди: жамоа 2015 йилда 3-ўринни эгаллаган бўлса, 2016 йил 14-поғона билан кифояланди. Италиялик футболчи 6 ойда 5та гол урди. У бу вақт ичида 10 миллион доллар ишлаб топганди (самарадорлиги 2 миллион доллар учун битта голга тўғри келади).

2017 йилда Пелленинг натижалари янада ёмонлашди — бутун чемпионат давомида 7 гол, жамоаси эса 6-ўринни эгаллади. 2018 йилги мавсум нисбатан омадли бўлди, "Шаньдун Лунэн" 3-ўринда, Грациоано 17та гол урди.

Топ-20 

2018 йил охирида Пелленинг дастлабки шартномаси ниҳоясига етди. Декабрь ойида "Вест Хэм" пайдо бўлди. "TuttoMercatoWeb" хабарига кўра, "болғачилар" 33 ёшли форвардга Осиёда олаётган миқдорида маош таклиф қилган. Бунга ишониш қийин, чунки Лондон клуби ҳеч кимга ҳафтасига 260 минг фунт тўламаган. Бироқ бу футболчига таъсир қилмади. "Шандунь Лунен" эски шартлар асосида янги битим таклиф қилди. Муддат — икки йил.

2019 йилнинг ёзида "Forbes" жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринда йилига 127 миллион доллар ишлаб топадиган Месси, иккинчи — Криштиану Роналду (109 миллион), учинчи — Неймар (105 миллион). Рейтингда сиз шахсан танимайдиган футболчилар йўқ. Ҳа, Иньестани бешинчи ўринда кўриш ғалати, аммо у Япониянинг "Виссел Кобе" клубида 30 миллион доллар ишлаб топади. 

Аммо Пелленинг энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида 19-ўринда эътироф этилишига ақл бовар қилмайди. У клубдан 20,7 миллион, "Nike" билан клишувидан яна 1 млн доллар олади. Бу дегани Пике, Мане, Стерлинг, Кейн, де Брюйне, ван Дейк, Дибала ва бошқа юлдузлардан кўпроқдир. 

Сўз сўнгида қизиқ факт

Пелле — энг кўп маош оладиган италиялик футболчи. Маълумот учун, у 2016 йилдан буён терма жамоадан чақирув олмайди. 

"Transfermarkt.de" порталида Пелле 2,64 миллион долларга баҳоланган. Қизиғи шундаки, Пелле йиллик маошига ўзини 10 марта қайта сотиб олиши мумкин.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика