UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" (матнли трансляция)  6 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  0 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  7 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  8 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  4 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  19 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  7 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  17 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  5 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  17

Гўшт емайдиган дунёнинг 5 футбол юлдузи Янгиликлар

Гўшт емайдиган дунёнинг 5 футбол юлдузи

Ҳар бир инсон яшаши ва овқатланиши учун ишлайди.

Спортчилар ҳар доим юқори юкламаларни ўзига қабул қилади ва шу боисдан улар овқатланиш комплексига тўғри риоя қилишлари керак. Мана шу боисдан дунёнинг деярли барча клубларида диетологлар ва ошпазлар иш олиб боришади.

Ундан ташқари, ҳар бир инсон ўз шахсиятига эга ва улар ўз ҳаётини ўзидан келиб чиққан ҳолда яратади. Футболчилар ҳам инсон. Уларда ҳам оддий инсонлар каби вегетарианлари бўлади. Мана асосий 5 мисол:

ФАБИАН ДЕЛФ - "Манчестер Сити", 28 ёш. Ярим ҳимоячи

Марказий ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"нинг ўтган мавсумдаги ютуқларида асосий роллардан бирини ўйнади. Жамоанинг чап қанотида муаммолар пайдо бўлганидан сўнг у ўзи учун ноқулай позицияда анча вақт фаолият олиб борди. Бироқ натижалар ёмон эмас. 22 ўйинда 1 гол ва 2 ассистентлик.

Ундан ташқари Делф нафақат "Сити", балки Англия термасида ҳам яхши ўйин кўрсатди. ЖЧда у термаси таркибида 4 ўйинда қатнашди.

У ўз ютуқларининг асосий омили сифатида гўштли овқатлардан воз кечганини таъкидлайди. Фабиан вегетарианликка 2017 йилнинг якунларида ўтган ва бундан умуман афсусланмайди.

"Янгича турмуш тарзим янада юксакроққа чиқишимга ва муваффақиятларга эришишимни таъминлайди. Бу қарорим мени ҳар томонлама кучли қилди", - деди Делф.

ЖЕРМЕЙН ДЕФО - "Борнмут", 36 ёш. Ҳужумчи

"Қария" Дефо АПЛда энг кўп гол урган футболчилар рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди. У ушбу турнирда 500дан ошиқ ўйинларда қатнашган. Миллий терма либосида эса 100га яқин баҳсларда майдонга тушган.

Ҳозирда 36 ёшли футболчи "Борнмут" таркибида ўйнамоқда. У жамоада 24 ўйинда қатнашди ва 4 гол урди. Бу мавсумда у ҳар доим ҳам майдонда кўриниш бермаяпти (3 ўйинда қатнашди). Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.

Узоқ йиллик фаолияти давомида Дефо топ-даражасини ушлаб тура олди. Жермейн вегетарианликка ушбу йилнинг бошида ўтди. Гўшт емаслик орқали у АПЛда янада жанговорроқ ўйнашига, мураббийлар талаб қилгандек бўлишига, шартномаси якунлангунича "Борнмут"да қолишига ва ортиқча вазн тўпламаслигига ишонади.

"Барча футболчилар ўз темпини сақлаб қолишга интилади. Ишонинг, майдонда оёқларингиз ўзидан ўзи ҳаракатланишидан ортиқроқ яхши ҳиссиёт йўқ. Криотерапия, массаж сеансларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан, шунингдек, овқатланишимга ҳам алоҳида эътибор бераман. Ойимникига меҳмонга борсам, дастурхон ҳар доим гўштли махсулотларга тўла бўлади. Бироқ мен ўзимни бундан тия оламан", - деди Дефо.

ЭКТОР БЕЛЬЕРИН - "Арсенал", 23 ёш. Ҳимоячи

Дунё футболи тарихидаги энг яхши трансферлардан бири бўлган Эктор Бельерин гўшт махсулотларини емайди.

Эктор бунга ўтганига унчалик кўп вақт бўлмади. Бу қарорга келишга асосий сабаб - танасида ортиқча вазннинг келиб чиқиши. Бельерин вегетарианликка ўтганидан кейин ўзини янада эркинроқ ҳис қила бошлади ва гўштли маҳсулотларни ейиш фикридан қайтди.

"Одам қанчалик ёши катталашиб борса, шунчалик кўп овқат ер экан. Якунда мен шуни тушундим, гўшт ейиишдан воз кечиш керак. Мен вегетарианлар ҳақида кўп ўқидим ва ҳатто ҳар доим ўсимлик маҳсулотларини тановул қиладиган Дэвид Хэй билан суҳбатлашдим. Дастлабки асосий мақсадим - уч ҳафта давомида гўштли маҳсулотлар емаслик бўлди. Шундан кейин ўзимни яхшироқ ҳис қилдим ва бошқа гўшт емасликка қарор қилдим. Мушакларим янада тезроқ тикланишни бошлади. Жароҳатлар ҳам камроқ безовта қилди", - деди Бельерин.

СЕРХИО АГУЭРО - "Манчестер Сити", 30 ёш. Ҳужумчи

Замонамизнинг энг яхши форвардларидан бири Серхио Агуэро 2015 йилда илк марта вегетарианликка мурожаат қилган. Ўша вақтда у ўзининг навбатдаги жароҳатини даволаш учун Италияга борганди. Ўшанда шифокорлар унга жароҳатдан тузалиш бироз техлашиши учун ҳеч бўлмаса бир қанча вақт гўштли маҳсулотларни ейишдан тийиб туришни маслаҳат берганди.

Ўтган мавсумда Агуэро тиззасидан жароҳат олганидан кейин яна бир марта вегетарианликка мурожаат қилди. Жаҳон чемпионати арафасида эса гўштли маҳсулотлардан умуман воз кечди.

Футбол башоратчилари Агуэро мундиалда қатнашмаслигини айтишганди. Бироқ футболчи бу фикрларга қарама-қарши равишда мундиалнинг тўрт ўйинида қатнашди ва 2та гол урди.

ЛЕО МЕССИ - "Барселона", 31 ёш. Ҳужумчи

"Олтин тўп"нинг 5 карра ғолибига ортиқча тариф керак эмас. Бундай мақолаларда журналистлар Месси ҳақида кўп ҳам гапиришмайди, чунки у қандай инсонлигини барча билади.

Аммо ҳамма ҳам Мессининг нима учун юқори техникага эга эканлигини, гарчи рақиб ҳимоячилари қўпол ўйнашса-да, жуда кам жароҳат олиши ҳақида ўйлашмайди. Мессининг ўзи бунинг асосий сабаби сифатида вегетарианликни келтиради.

Месси 2014 йил машҳур диетолог Жулиано Позерга мурожаат билан чиқади. Бу одам бунга қадар Мессининг тезкорлик сифатларига жиддий тўсқинлик қилаётган ортиқча 3 килограммни бир неча ой давомида йўқотишда ёрдам берганди. Футболчининг спорт ҳаётидаги энг асосий қарори - пицца ейишдан воз кечгани бўлди, бунга Позер маслаҳат берганди. Лео асосан ёғ, донли маҳсулотлар, мевалар ва сабзавотлар истеъмолига катта эътибор беради.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика