Головинга даъвогарлар сафига “Барселона” ҳам қўшилди

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2018, 07:32
ЦСКА клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Александр Головинни ўз сафида кўриш истагини билдираётган жамоалар сони ошиб бормоқда.

Россия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси Саудия Арабистонига қарши кечган (5:0) ўйиндаги ҳаракатлари билан гранд клублар эътиборини ўзига қарата олди. Асосий даъвогар “Ювентус”га “Монако”, “Барселона” ва “Арсенал” клублари жиддий рақобат қилишлари мумкин. 

ЖЧ-2018 бошлангунига қадар ЦСКА Головин учун 25 миллион евро сўраётганди. “Ювентус” эса 15 миллион ва қўшимча бонуслар таклиф қилганди. Туринликлар Головинга йилига 2 миллион евро маош беришмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›