Голландия терма жамоаси 1933 йилдан сўнг илк маротаба кетма-кет бешта уй учрашувида мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
2 сен 2016, 12:17
Голландия терма жамоаси Эйндховендаги стадионди Грецияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, антирекордни такрорлади.

Греклардан учралган мағлубият оловранглиларнинг кетма-кет бешинчи уй учрашувидаги омадсизлиги ҳисобланади. Сўнгги маротаба бундай натижа 1933 йилда қайд этилган эди.

Голландия терма жамоаси охирги марта 2015 йилнинг 31 март куни Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:0) ғалабга эришган эди. Шундан сўнг голландияликлар АҚШ (3:4), Исландия (0:1), Чехия (2:3), Франция (2:3), энди эса Грецияга мағлуб бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›