Годин "Бавария"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Aslanov Jasurbek
21 апр 2016, 16:41
"Атлетико" ҳимоячиси Диего Годин жароҳат туфайли "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
"Атлетик"ка қарши баҳснинг 11-дақиқасида шикастланган Годин, ўйинни давом эттира олмади. Маълумотларга кўра, 30 ёшли футболчи "Бавария"га қарши 27 апрель куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида иштирок эта олмайди.