

Бугунги учрашув “дерби”га хос тарзда бўлиб ўтди. Биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоанинг ўйини яхши чиқди деб айта олмайман. Иккинчи таймда ўйин жуда шиддатли кечди. Танаффусда мураббийларимиздан етарлича кўрсатмаларни олдик. Шунингдек мухлисларимизнинг олқишлаб туриши бизга қўшимча иштиёқ берди ва якунда ғалаба қозондик. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди.
Бекзод Толибов ёзиб олди.




