UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  228 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди" Янгиликлар

Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан кейин меҳмонлар ўйинчиси Гильерме Гедеш ўз фикрини билдирди.

- Туғилган кунингиз билан табриклайман! Ушбу кун сиз учун қандай ўтди?

- Туғилган куним билан табриклаганингиз учун раҳмат. Жуда хурсандман. Ғалаба мен учун кутилмаган совға бўлди.

Одатда, футболчилар ҳаётида биз бундай унутилмас лаҳзаларни уйдан узоқда ўтказамиз, лекин жамоа бизнинг иккинчи оиламиз ҳисобланади. Футбол ҳадя этган бу оила билан бирга эканлигимдан жуда хурсандман, айниқса сюрприз сингари келган мазкур ғалаба мени янада мамнун этди.

- "Навбаҳор"га мослашиш жараёни қийин бўлмадими?

- Мавсумнинг дастлабки қисмида тил билан боғлиқ муаммолар туфайли бироз қийинчилик бўлди, чунки бу ерда тил ўрганиш осон эмас. Бу ерда баъзан русча сўзлашишади, лекин бошиданоқ жамоа томонидан қўллаб-қувватландим, шунинг учун бу жараён яхши мослаша олишимга ёрдам берди.

- Сиз кўп йиллар давомида Бразилиянинг турли лигаларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон Суперлигасини солиштирганда, қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Бразилияда техник маҳорат жуда юқори даражада, лекин бу ердаги вазият ҳам ўхшаш. Бу ерда ҳам чемпионат жуда кучли. Мен бу чемпионатнинг Бразилиядагига ўхшаш эканлигига ишонаман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика