UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

«Герта» Ўруновни «Спартак»дан 5 миллион еврога сотиб олмоқчи Янгиликлар

«Герта» Ўруновни «Спартак»дан 5 миллион еврога сотиб олмоқчи

Германиянинг «Герта» клуби «Спартак»дан ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновни сотиб олмоқчи.

"Остон Ўрунов трансфери бўйича Бундеслига клуби қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. «Спартак»га ўтишидан аввал ўзи ҳам буни инкор этмаган ва Европадан таклифлар борлиги ҳақида ёзгандим.

Россиялик журналист Илья Казаковнинг маълумотларига кўра, ҳозирда «Спартак» почтасига «Герта»дан расмий таклиф келиб тушган. Айтилишича, «Герта» Ўрунов трансфери учун 5 миллион евро таклиф қилмоқда.

«Спартак» бу пулга сотиши жумбоқ, аниқроғи қийин масала. Воқеалар ривожини кузатамиз. Бугун жамоа РПЛда старт олади. Кутамиз!

Шу ўринда қўшимча, Элдор Шомуродов борасида ҳам «Герта» ишламоқда. Бу ҳақда шошилмай тургандим. Лекин Ўруновнинг трансфер янгиликлари фонида буни ҳам қўшиб кетаман. Муаммо шундаки, Шомуродовнинг трансфер қиймати, яъни «Ростов» сўрайдиган сўмма «Герта»га маъқул келиши қийин. Лекин жамоа ҳужумчи изламоқда ва шорт-листда Шомуродов шарифи бор".


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика