Германия термасининг ўтган йилдаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
10 янв 2020 20:43
Янгиликлар
Германия термасининг ўтган йилдаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
Менхенгладбахнинг "Боруссия"си ҳимоячиси Маттиас Гинтер Германия термасининг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.
Ғолиб мухлисларнинг овоз бериш йўли орқали аниқланди. Сўровнома якунларига кўра, 25 ёшли германиялик футболчи 37 фоиз овоз тўплади. Кейинги ўринларда "Бавария" ярим ҳимоячиси Серж Гнабри (28,3 фоиз) ва Жошуа Киммих (8,4 фоиз) қайд этилди.
Ўтган йилда Гинтер Евро-2020 саралаши доирасида миллий терма сафида 6 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 2 ассистентликни ўз ҳисобида ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар