Геннадий Кочнев: “Мезбонлар ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди”
30 сен 2017 18:20
Янгиликлар


Геннадий Кочнев: “Мезбонлар ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди”
“Қўқон-1912” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Геннадий Кочнев иштирок этди.
- Бугун мезбонлар ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди. Ушбу ғалаба билан қўқонликларни табриклайман. Дастлабки 30 дақиқада яхши ўйнадик. Лекин биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлагандик. Аммо яна хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказдик. Тан олиш керак, бугунги баҳсда олдинги ўйинда жароҳат олган ўйинчиларнинг йўқлиги билинди. Бугунги баҳсда Мамадалиевнинг ўрни сезилди. “Қўқон-1912”ни яна бир бор ғалаба билан табриклайман.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
06:20
Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди 7
22:54
Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик" 3
22:28
Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди 34

Фикрлар