UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  7 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  0 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  20 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  12 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  9

Геннадий Кочнев: “ФИФАнинг "Шўртан"га нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди” Янгиликлар

Геннадий Кочнев: “ФИФАнинг "Шўртан"га нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди”

“Насаф” – “Шўртан” (3:0) учрашуви якунига етгач, бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Шўртан” жамоасининг устози Геннадий Кочнев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-Бугунги учрашувда тезкор киритилган гол режаларимизни барбод қилди. Шундай бўлсада, биринчи бўлимда гол уришимиз учун ҳам ажойиб вазият бўлди, аммо бугун омад биз томонда эмас эди. Иккинчи бўлимдаги ўйинчи алмаштирганимиз ҳам фойда бермади. Учрашувда биз таянган етакчи ўйинчиларимиз ҳам афсуски бугун кутганимиздек ўйин кўрсата олишмади. Бугунги мағлубиятимизга сабаблар шу бўлди. Энди албатта “Насаф”дек жамоага майдонида қарши ўйнаш ҳам осон эмас.

Иккинчи даврадаги кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётганимизга асосий сабаб, селекция ишларимиз яхши бўлмади. Умуман мен жамоани қабул қилиб олганимда иккинчи давра учун олинадиган ўйинчилар олиб бўлинган эди.

 Ўзингизга маълум, ФИФАнинг бизга нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди. Ўйинчиларимизнинг кайфияти умуман тушиб кетди. Бундай кайфиятдаги футболчилар билан ишлаш осон эмас. Шундай бўлсада, иккинчи даврада бир неча ўйинларимиз кўнгилдагидек бўлди, бунинг учун йигитлар диққатини жамлай олишди.

Энди режаларимиз қандай? Албатта буни вақт кўрсатади. Биз учун ЎФФнинг кейинги қарори ҳам катта зарба бўлди. Умуман келгусида нима бўлади, бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Билишимча, ЎФФ бундан буён лицензиялаш бўйича талабларни ҳам кучайтирмоқда. Бу албатта яхши. Аслида “Шўртан” клубидаги инфратузилма, яратилган шароитлар ОФКнинг талаб даражасида, яъни рисоладагидек. Афсуски, бундай шароитларга эга бўлган “Шўртан”, энди қуйи лигада ўйнашга мажбур. Умуман Қашқадарёда футболга бўлган эътибор ҳавас қилгудек. Бу ерда раҳбарлар футболга борини беришган. Бу вилоятдаги клубларда яратилган инфратузилмани бошқа вилоятларга ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика