UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  0 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  12 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  6 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  6 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  17 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  10 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  93

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Машъал"га қарши баҳсдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин жуда оғир ўтди. Кўрганингиздек, деярли бутун ўйин давомида ҳимояландик. Фақатгина ўйиннинг охирроқларида ҳужумга ўтдик. Рақиб дарвозасига фақатгина бир зарба бердик ва бир марта стандарт ишладик. Шу сабабли айтишим мумкин, бундай баҳсда қўлга киритилган бир очко биз учун жуда яхши натижа. Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун улар ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Дуранг бизни қониқтирди.

- Жамоа фақатгина ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида ҳужумга ўта олди. Бу жамоанинг тактикасимиди?

- Биз иккинчи рақамли бўлиб ўйнадик. "Машъал" ўйинни тўлақонли назорат қилди. Кейинчалик барчасини бошқатдан бошладик ва 15-дақиқадан кейин уч марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Ўтган ўйинда шундай хато қилиб, гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса ҳеч бўлмаганда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимизни яхшилаб боряпмиз. Аммо баъзи футболчиларнинг кучи етмаяпти. Шу сабабли мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Бугун ким майдонга тушган бўлса, барча ўзини кўрсата олди. Барчага раҳмат, ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика